Флик: "Гарсия биринчи рақамли дарвозабон, ҳеч ким билан алмаштирилмайди!"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб дарвозабонларининг ўрни ҳақидаги саволга жавоб берди.
Жорий мавсумда "блауграналиклар"нинг асосий дарвозабони Жоан Гарсия ҳисобланади. Илгари уни Войцех Шенсни алмаштирган. Марк-Андре тер Штеген эса узоқ муддатли жароҳатдан сўнг жамоага қайтди.
"Жоан Гарсия – биринчи рақамли дарвозабон! Лекин иккинчи ёки учинчи рақам йўқ. Биз Жоанни алмаштиришни режалаштирмаймиз, у яхши ўйнайди.
Мен Тер Штеген билан гаплашдим, бу менинг ишим. Лекин бу суҳбат фақат бизнинг орамизда қолади", – деди Флик матбуот анжуманида.



Фикрлар