Флик Жерард Мартин билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Атлетико" устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўйинни назорат қилдик ва энг муҳими — уч очкони қўлга киритдик. Ламин Ямал ғазабланганди, чунки у гол уриш ёки ҳал қилувчи пас беришни истаган, лекин бу амалга ошмади. Бу табиий ҳолат. Ўйин жуда асабий ўтди.
Мен Жерард Мартин билан боғлиқ эпизодни такрорда кўрмадим. Жонли ҳолатда у биринчи бўлиб тўпга етганини кўрдим. Мен учун бу қизил карточка эмас.
Эртага Араухо ва Берналнинг ҳолатини текшириб кўрамиз. Жиддий жароҳат деб ўйламайман, умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади", — деди Флик.
Маълумот учун, 30-турдан сўнг каталонияликлар 76 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Фикрлар