Флик, шу ҳимоячини “Барса”га ол!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания чемпионатининг ўртамиёна жамоаларидан ҳисобланган “Бетис” марказий ҳимоячиси Натан фаолиятини мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Барселона”да давом эттириши мумкин.

Журналист Рожер Торельо маълумотига кўра, 25 ёшли бразилиялик футболчи манфаатларини ҳимоя қилаётган мутахассислар унинг хизматларини Каталония клубига таклиф этишди.

Агар “Барселона” бу таклифни қабул қилса, трансфер тахминан 30 миллион еврога тушиши мумкин.

Айни пайтда “Барса”нинг асосий мақсади “Интер” марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони бўлиб турибди, аммо Натан қиммат италиялик футболчига нисбатан арзонроқ вариант сифатида кўрилмоқда.

Натан жорий мавсумда барча турнирларда 41 та ўйин ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари 1 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!