Флик УЕФА ва ФИФАни ўйинлар сонини камайтиришга чақирди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчиларнинг тақвими ҳаддан ташқари зич бўлиб кетганлиги ҳақида гапирди.
“УЕФА ва ФИФА футболчилар ҳақида кўпроқ қайғуриши керак. Қолаверса, ҳамма ҳам [ўйинда] юқори кўрсаткични ёқтиравермайди. Ўйинлар сонини камайтириш керак”, - дея Флиcк сўзларини келтиради Sport.es.
Аввалроқ, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри тақвим ҳаддан ташқари тиғиз бўлиб кетгани учун футболчилар томонидан иш ташлаш эҳтимоли борлигини айтганди.
Флик бошқарувидаги “Барселона” эртага 22 сентябрь, якшанба куни Испания Примерасининг 6-тури доирасида сафарда “Вильярреал”га қарши майдонга тушади. Ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 21:30 да янграйди.
"Барселона" ўтган 5 тур якунларига кўра 100 фоизлик натижа билан 15 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда.
Фикрлар