Флик: "Ямал ва Педри — генийлардир. Улар "Барселона" келажаги"

CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ёш юлдузлари ҳақида илиқ фикр билдирди. У жамоа ҳужумчиси Ламин Ямал ва ярим ҳимоячи Педрини ҳақиқий истеъдод эгаси деб атади.

Tecno

"Мен буни кўп маротаба айтганман: Ямал — гений. У бор-йўғи 17 ёш. Биз уни қўллаб-қувватлашимиз шарт. Ҳозирча ҳаммаси жойида, лекин агар у кейинги 15 йил давомида юқори савияда қолмоқчи бўлса, фақатгина яхши машғулотлар етарли эмас — у ментал жиҳатдан ҳам тайёр бўлиши керак. У ақлли бола.

Футболда завқланиш етарли эмас, жуда кўп меҳнат қилиш керак. Унга ўрнак бўладиган футболчилар бор. масалан, Рафинья — у ҳам Ямалга ишонади"
— дея таъриф бериб ўтди германиялик мутахассис.

Шунингдек, Флик 22 ёшли Педри ҳақида ҳам фикр билдирди:

"У ҳам гений. Тўп Педрида бўлганида томоша қилиш завқ беради. Унга эга эканлигимиз жуда ҳам яхши. Ишонаманки, яқин йилларда у жамоамизнинг етакчисига айланади" – деди немис мутахассиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!