Флорентино Перес автоматик тарзда "Реал" президенти бўлди

Флорентино Перес сайловларда иштирок этиш учун ариза берган ягона номзод бўлгани учун автоматик равишда "Реал" президенти лавозимига қайта сайланди.

Энди 74 ёшли амалдор Мадрид клубини 2025 йилгача бошқаради. У "Реал"га (клуб бюджетининг 15%) 124 миллион евро миқдорида маблағ етказиб беришни кафолатлаган ягона одамга айланди.

Перес сўнгги 12 йил давомида Мадрид клубини бошқарган. Бундан олдин у 2000-2006 йилларда ҳам "Реал" президенти лавозимида ишлаган.

“Реал” айни дамда Ла Лигада 2-ўринда бормоқда. “Қироллик клуби” УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалида ҳам курашни давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!