Флорентино Перес ўзи ташкил қилган Европа Суперлигаси ҳақида нималар деди?

“Реал” Мадрид клуби ва янги ташкил этилган Европа Суперлигаси президенти Флорентино Перес янги мусобақанинг ташкил этилиши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз футболга ҳар жабҳада ёрдам берамиз ва уни дунёда муносиб ўринга олиб чиқамиз.

Футбол – мухлислар сони бўйича 4 миллиард кишидан ошадиган ягона спорт тури.  Мухлислар эҳтиёжини қондириш — бизнинг, катта клубларнинг масъулияти”, - деди Перес.

Жоэль Глэйзер ("Манчестер Юнайтед") ва Андреа Аньелли ("Ювентус") Суперлига президенти ўринбосарлари этиб тасдиқланди. Улар ушбу мусобақани ташкил этишда Переснинг энг яқин маслакдошлари эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!