Флорентино Перес: Рамосни яхши кўраман

“Реал” Мадрид президенти Флорентино Перес ҳимоячи Серхио Рамоснинг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди. 35 ёшли футболчининг “қироллик клуби” билан тузган амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етади.

“Мен Серхиони яхши кўраман, аммо ҳозирда клуб молиявий муаммога дуч келмоқда. Ҳеч ким “Реал”га сармоя киритмаяпти. У кетадими? Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мавсум охирида ушбу масалани кўриб чиқамиз”, - деди Перес.

Серхио Рамос 2005 йилдан буён “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 466 та ўйинда майдонга тушди ва 76 та гол уришга эришди.

Сўнгги пайтларда Рамосга “Манчестер Сити”дан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.  Харидорлар орасида ПСЖ ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!