Флойд Мейвезер ва Майк Тайсон ўртасидаги жанг бекор қилиндими?
Хабарингиз бор, 59 ёшли бокс афсонаси Майк Тайсон ва бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ўртасидаги жанг 25 апрель куни Конго Демократик Республикасида бўлиб ўтиши режалаштирилганди.
Бироқ бугун америкалик спорт журналисти Дэн Рафаэль ушбу тўқнашув 25 апрель куни ўтказилмаслигини маълум қилди.
"Тайсон ва Мейвезер қарама-қаршилиги ҳақида кўп гапирилди. Аммо режалардан хабардор манбага кўра, бу жанг аниқ ушбу санада бўлиб ўтмайди. У бошқа муддатга кўчирилади. Шунингдек, мазкур кураш Конгода ўтиши мумкин бўлса-да, аниқ жой ҳали белгиланмаган", – деб ёзди Рафаэль ижтимоий тармоқда.
Ғиёсиддин Уралов тайёрлади
Фикрлар