Фонт ("Барселона" президентлигига собиқ номзод): "Барса"да ҳали ҳам молиявий муаммолар бор, Нико трансфери бунга мисол"

CHERY AUTO

Каталония клуби президентлигига собиқ номзод Виктор Фонт Нико Уильямснинг "Барселона"га трансфери амалга ошмагач, клубдаги вазиятга муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли вингер яқинда "Атлетик" билан шартномасини 2035 йилгача узайтирди.

Tecno

"Барселона" – дунёдаги энг яхши клуб ва у Нико Уильямссиз ҳам шундай бўлиб қолади. Аммо Нико билан боғлиқ вазият бизга кўзгу олдида ўтириб, ўйлашга мажбур қиляпти.

Клуб тўртинчи ёз фаслидирки, иқтисодий инқироз ортида қолди, дея таъкидламоқда. Лекин реаллик шундан иборатки, биз ҳатто трансфер қилмоқчи бўлган футболчиларни рўйхатдан ўтказа оламизми-йўқми — билмаймиз.

Бизда Ла Масия тарбияланувчиларидан иборат ажойиб авлод бор. Фақат оқилона бошқарув ва импровизацияларсиз иш тутиш орқалигина бу авлоддан мукаммал жамоа тузишимиз мумкин.

Клубда нима бўлаётгани устида кучлироқ назорат керак. Шунда биз одамлар орасида нотўғри умидлар уйғотмаймиз ва "Барса"нинг имижига ҳам путур етказмаймиз" – деб ёзди Фонт ўз саҳифасида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию