Forbes дунёнинг энг кўп даромад оладиган футболчиларини эълон қилди

Дунёга машҳур Forbes журнали сайёрамизнинг энг кўп даромад олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди.

Ушбу рейтингнинг энг юқори поғонасини “Барселона” форварди Лионель Месси эгаллади. 33 ёшли аргентиналик футболчининг йиллик даромади 126 миллион долларни ташкил этади. Кучли учликдан эса, “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду (117 млн доллар) ва ПСЖ ҳужумчиси Неймар (96 млн доллар) жой олди.

Қуйида дунёнинг энг кўп даромад олувчи футболчилари кучли ўнлиги билан танишиб олишингиз мумкин:

  1. Лионель Месси – 126 млн доллар (шундан маош қисми – 92 млн доллар).
  2. Криштиану Роналду – 117 (70).
  3. Неймар – 96 (78).
  4. Килиан Мбаппе – 42 (28).
  5. Муҳаммад Салоҳ – 37 (24).
  6. Поль Погба – 34 (28).
  7. Антуан Гризманн – 33 (28).
  8. Гарет Бэйл – 29 (23).
  9. Роберт Левандовски – 28 (24).
  10. Давид де Хеа – 27 (24).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)