Forbes: Суперлига ғояси амалга ошса, "Барселона" дунёнинг энг қиммат клубига айланади

Американинг машҳур Forbes журнали дунёнинг энг қиммат 50 та спорт клуби рейтингини эълон қилди. Россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг "Челси"си ушбу рейтингда 37-ўриндан 25-поғонага кўтарилди. Боиси, сўнгги бир йил давомида ушбу жамоа нархи 0,62 миллиард долларга қимматлади. Аниқроғи, Америка журнали “Челси”нинг ҳозирги ҳолатини 3,2 миллиард долларга баҳолаган (бир йил олдин - 2,58 миллиард доллар эди).

2019 йилда россиялик бошқа бир миллиардер Михаил Прохоров томонидан Alibaba компанияси асосчиларидан бири Жозеф Цайга сотилган NBA баскетбол клуби - "Бруклин Нетс" 40-ўринни эгаллади (2,65 миллиард доллар), ўтган йилги рейтингда жамоа 38-қаторда эди (2,5 миллиард доллар). 2018 йилгача асли ўзбекистонлик ҳисобланган россиялик яна бир миллиардер Алишер Усмоновга тегишли  Лондоннинг "Арсенал" футбол клуби йил давомида 47-ўриндан (2,27 миллиард доллар) 38-ўринга (2,8 миллиард доллар) юқорилади.

Дунёдаги энг қиммат уч спорт клуби йил давомида ўзгармади. Рўйхатни Американинг машҳур "Даллас Ковбойз" футбол жамоаси (Миллий футбол лигаси, NFL) бошқариб келмоқда. Журнал унинг нархини 5,7 миллиард долларга баҳолаган. Жамоа эгаси Жерри Жонс (бойлиги Forbes Real-Time маълумотларига кўра, 8,8 миллиард доллар) уни 1989 йилда 150 миллион долларга сотиб олган. Ундан кейинги ўринда 5,25 миллиард доллар қийматига баҳоланаётган "Нью-Йорк Янкис" бейсбол клуби бормоқда. Ушбу жамоанинг эгаси - Штайнбреннерлар оиласи. Ушбу оила 2015 йилда 3,2 миллиард долларлик бойлиги билан АҚШнинг энг бой оилалари рейтингига киритилган. Улар жамоани 1973 йилда 8,8 миллион долларга сотиб олган. Кучли учликни "Нью-Йорк Никс" баскетбол клуби якунлаб берди. Madison Square Garden Company компаниясига тегишли ушбу клуб 5 миллиард доллар туради. Клуб эгаси уни 1997 йилда 300 миллион долларга сотиб олган.

Даллас Ковбойз» дороже «Реала»! » Ежедневная спортивная газета Кыргызстана  Sport.kg

Бу йилги кучли бешликка Европанинг футбол клублари ҳам кирди - "Барселона" (4,76 миллиард доллар) ва "Реал" (4,75 миллиард доллар). Олтинчи ва еттинчи қаторларни "Голден Стэйт Уорриорз" (4,7 миллиард доллар) ва "Лос-Анджелес Лейкерс" (4,6 миллиард доллар) баскетбол жамоалари эгаллаб турибди.

Дунёдаги энг қиммат спорт жамоалари ўнлигига Американинг икки футбол жамоаси ҳам кирди: “Нью-Ингленд Пэтриотс” (4,4 миллиард доллар) ва “Нью-Йорк Жайентс” (4,3 миллиард доллар).

Forbes Мюнхеннинг "Бавария" футбол клубини 4,21 миллиард долларга баҳолади.

Дунёдаги энг қиммат 50 жамоанинг йил давомида ўртача қиймати 9,9 фоизга ўсиб, 3,4 миллиард долларни ташкил этди, бу беш йил олдинги кўрсаткичдан 55 фоизга кўп деганидир.

Бавария» оформила второй требл в истории вслед за «Барселоной» – Лига  чемпионов - Eurosport

Ҳаммаси бўлиб ушбу рўйхатга тўртта спорт тури бўйича жамоалар киритилган. Шу жумладан 26 та Америка футболи клублари (барчи Америка NFL), тўққизта баскетбол (барчаси Америка NBA) ва футбол (барчаси Европадан, шу жумладан бештаси Англиядан, иккитаси Испаниядан ва биттаси Германия ва Франциядан) ва олтита бейсбол клубларидир. Уларнинг юқори нархлари телевидение ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича тобора ўсиб бораётган шартномалар билан боғлиқ. Яқинда NFL 2023 йилдан бошлаб йилига 10,3 миллиард долларлик телевизион ҳуқуқларни сотди - бу амалдаги шартномага нисбатан 80 фоизга кўп деганидир. Англия премьер-лигаси ОАВ билан йилига 2,18 миллиард долларлик шартномалар тузди, бейсбол Олий лигаси ОАВ билан келишув доирасида келаси мавсумдан бошлаб ўртача 1,84 миллиард доллар олади, NBA ҳам медиадан йилига ўртача 2,6 миллиард доллар олади. NHL ҳам оммавий ахборот воситалари билан шартномалар имзолади. Унга кўра, ташкилот келаси мавсумдан ОАВдан йилига атиги 625 миллион доллар олади. Нега хоккей жамоаларидунёнинг энг қиммат 50 клуби рейтингига кирмаганлигини шу ердан ҳам билиб олиш мумкин.

Лапорта с нами: «Барселона» представила официальное командное фото сезона  2020/21 - FC BARCELONA - Блоги - Sports.ru

Forbes АҚШнинг барча спорт лигалари ушбу даромадларни ўз жамоалари ўртасида тенг равишда тақсимлашини таъкидламоқда. Худди шу ғоя Европа Суперлигасини яратиш режасида ҳам бор эди. Нашрнинг таъкидлашича, агар ушбу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, Суперлиганинг ташкил этилиш истагини билдирган дастлабки 12 та клубнинг нархи 12,7 миллиард долларга кўтарилади ва натижада "Барселона" узоқ йиллардан сўнг биринчи марта Forbes рейтингида етакчига айланиш имкониятига эга бўларди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!