Форлан мураббийлик фаолиятини бошлади

Уругвай терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Диего Форлан Уругвайнинг "Пеньяроль" клуби бош мураббийи бўлди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 40 ёшли Форлан футболчилик фаолиятини жорий йилнинг ёзида якунлаган эди. Бу унинг мураббийликдаги дебюти ҳисобланади.

Маълумот учун, "Пеньяроль" 52 карра Уругвай чемпиони ҳисобланади. Жорий мавсум ушбу жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Форлан футболчилик фаолияти давомида "Индепендьенте", "Манчестер Юнайтед", "Вильярреал" ва "Атлетико" Мадрид каби клубларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!