“Формула-1”. Иккала эркин амалиётда инглиз жамоалари энг зўри бўлди
Қироллик пойгаларининг Канада Гранд-Присининг биринчи ва иккинчи эркин амалиёт ўз ниҳоясига етди. Унда “Макларен” пойгачиси Ландо Норрис 8 айланада энг тезкор бўлди. Иккинчи ва учинчи жойларни “Феррари”нинг пилотлари Карлос Сайнс ва Шарль Леклер эгаллашди.
Амалиёт вақтида “Заубер” ҳайдовчиси Гуанью Зоу тўсиқ билан тўқнашгани учун қизил байроқлар кўтарилди. Шу сабабли, Жек Дуейн (“Алпинь”) ва Александр Албон (“Уилямс”) трекда айлана вақтини кўрсата олишмади.
Иккинчи машғулотларда Фернандо Алонсо (“Астон Мартин”) энг тезкор бўлди, иккинчи Жорж Расселл, учинчи Ланс Стролл (“Астон Мартин”) бўлди. Биринчи амалиётдан энг тезкор натижа қайт этган Ландо Норрис эса охирги ўринни эгаллади. Макс Верстаппен бўлса, 2-амалиётни дарҳол тугатишга тўғри келди. Нидерландияликнинг айтишича, амалиёт вақтида машинадан куйган ҳид келган. Механиклар текширувидан сўнг, батереяларда муаммо пайдо бўлгани аниқланган.
Фикрлар