Формула-1. 4 карра Жаҳон чемпиони Себастьян Феттель мавсум сўнгида фаолиятини якунлашини эълон қилди

Формула-1 бўйича 4 карра Жаҳон чемпиони, "Астон Мартин" пилоти Себастьян Феттель 2022 йилги мавсум охирида катта спортдан кетишини маълум қилди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар бермоқда.

Немис пойгачиси фаолиятини "BMW Sauber" жамоасида синов ҳайдовчиси сифатида бошлаган ва 2007 йилда серияда дебют қилган. Ўша йили "Тор Россо"га ўтиб, 1 йил баҳсларда иштирок этган ва 2009 йилда "Ред Булл" билан шартнома имзолаган.

Унинг катта ғалабалари ўшандан сўнг бошланганди. Яъни, Себастьян 2014 йилга қадар 4 марта чемпионликни қўлга киритади. 2013 йилда у Формула-1нинг энг ёш чемпионига айланганди.

2015-2020 йиллар оралиғида "Феррари", 2021 йилги мавсумдан эътиборан "Астон Мартин" пойгачиси сифатида баҳсларда иштирок этаётганди.

Шунингдек, Феттель 3 карра Формула-1 вице-чемпиони, 1 бор бронза медали соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!