Формула-1 жамоаси Англия терма жамоасини мазах қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Формула-1'нинг "Ред Булл" жамоаси Англия терма жамоаси устидан ҳазиллашиб, жаҳон чемпионатида Франция шарафини ҳимоя қиладиган ярим ҳимоячи Майкл Олисени эслади.

Жамоанинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида шундай пост пайдо бўлди: "Эй, Англия, жаҳон чемпионати олдидан Олисени қўлдан чиқариш қандай экан?"

Олисе асли Англия пойтахти Лондон шаҳрида таваллуд топган. У Англияда “Арсенал” (2009), “Челси” (2009-2016), “Манчестер Сити” (2016-2017) ва “Реадинг” ёшлар жамоасида топ сурган. У 2024 йил Олимпиадада Франция сафида дебют қилган эди.

Ўтган мавсумда Олисе барча турнирларда 52 та ўйинда қатнашиб, 22 та гол ва 31 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!