Формула 1. Келаётган дам олиш кунлари мавсумнинг энг қийин пойгаларидан бири бўлиб ўтади
"Қироллик пойгалари"нинг жорий 2025 йилги мавсумдаги 18-пойгаси Сингапурда бўлиб ўтади. Гран-при 3 октябрдан 5 октябрь оралиғида ўтказилади.
3 октябрь. Жума
Биринчи эркин амалиёт - 14:30
Иккинчи эркин амалиёт - 18:00
4 октябрь. Шанба
Учинчи эркин амалиёт - 12:30
Саралаш - 18:00
5 октябрь. Якшанба
Пойга - 17:00
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Сингапур Гран-присида "Макларен" пойгачиси Ландо Норрис ғалаба қозонган эди. Маррага иккинчи бўлиб, амалдаги жаҳон чемпиони Макс Верстаппен ("Ред Bull") ва учинчи эса, Оскар Пиастри ("Макларен") етиб келишган эди.
Маълумот ўрнида, Сингапурдаги "Марина Бей" трассаси тақвимнинг энг қийинларидан бири ҳисобланади. Пойгалар тунда ўтказилишига қарамасдан нам ва иссиқ ҳаво ҳайдовчиларнинг танаси буғланишига сабаб бўлади, бунинг натижасида улар бир ярим соат давомида 3-4 килограм вазн йўқотишади.



Фикрлар