Формула-1. Мавсумнинг сўнги пойгаси якунланди. Чемпионлар номи маълум
2024 йилги Формула-1 мавсумининг якуний пойгаси Бирлашган Араб Амирликларидаги Яс Марина трассасида бўлиб ўтди. Бу пойгада "Макларен" жамоаси ҳайдовчиси Ландо Норрис ғалаба қозониб, жамоасига 1998 йилдан буён илк марта Конструкторлар чемпионатида ғалаба келтирди.
Пойгада "Феррари" ҳайдовчилари Карлос Сайнс ва Шарль Леклер иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.
Бу пойга бир қатор ҳайдовчилар учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хусусан, Валттери Боттас, Кевин Магнуссен ва Жоу Гуанью ушбу пойгадан сўнг Формула-1даги фаолиятларини якунлашди. Шунингдек, Льюис Хэмилтон "Мерседес" жамоаси билан сўнгги пойгасини ўтказиб, келаси мавсумда "Феррари"га ўтишини маълум қилди.
Якунланган мавсум натижаларига кўра, Макс Верстаппен 437 очко билан ҳайдовчилар чемпионатида ғолиб бўлди. Ландо Норрис 374 очко билан иккинчи, Шарль Леклер эса 356 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Конструкторлар чемпионатида "Макларен" 666 очко билан биринчи, "Феррари" 652 очко билан иккинчи, "Ред Булл" эса 589 очко билан учинчи ўринни қўлга киритди.
Фикрлар