Формула-1'нинг янги жамоаси 2026 йилги мавсум учун икки пойгачисини таништирди

Формула-1'нинг келгуси мавсумида "Кадиллак"нинг асосий ҳайдовчилари мексикалик Серхио Перес ва финландиялик Валттери Боттас бўлади. Бу ҳақда Америка жамоасининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 25 ноябрь куни Формула-1 General Motors ва унинг "Кадиллак" бренди билан "қироллик пойгалари"да иштирок этиш бўйича принципиал келишувга эришганини тасдиқлаган эди. АҚШнинг пойга жамоаси 2026-йилги мавсумдан бошлаб Формула-1нинг 11-жамоаси сифатида қўшилади.

Боттас ҳозирда Германиянинг Формула-1 жамоаси "Мерcедес"нинг захира ҳайдовчиси ҳисобланади. Перес эса ўтган мавсум якунида "Ред Булл" жамоасини тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!