"Фотиҳ Карагюмрук" ўз майдонида кичик камбэк қурбони бўлди
Туркия чемпионатининг 28-турида "Фотиҳ Карагюмрук" "Фенербаҳче"ни ўз майдонида қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Дастлаб, 24-дақиқада Оздоев ҳисобни очди. Аммо меҳмонлар иккинчи таймда икки бор Батуҳан дарвозасини ишғол қилиб, олдинга чиқиб олди. Отабек Шукуров мазкур баҳсда 85 дақиқа ҳаракат қилди.
Шу тариқа, "Фотиҳ Карагюмрук" турнир жадвалида 9-ўринга тушиб кетди. "Фенербаҳче" эса 2-поғонага чиқиб олди
Фикрлар