Фотофакт: Муниса Ризаева "Насаф"га қарашли "Марказий" стадионига ташриф буюрди

Қарши шаҳрида гастрол сафари билан бўлиб турган, таниқли хонанда ва эстрадамиз юлдузи Муниса Ризаева гуруҳ аъзолари билан бугун "Насаф"га қарашли "Марказий" стадионига ташриф буюрди. Бу ҳақда "Насаф" расмий сайти хабар бермоқда. 

Хонанда "Марказий" стадионидаги яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ташриф давомида Муниса Ризаевага клуби бош менеджери Ш.Ярулин ҳамроҳлик қилди. Шунингдек хонанда клуб қошида ташкил этилган музей экспонатларини кўздан кечирди. Ш.Ярулин санъаткорга клуб тарихи ва ютуқлари, шунингдек фахрий меҳмонлар ташрифи ҳақида ҳикоя қилиб берди. Муниса Ризаева ташриф китобида ўз тилакларини ёзиб қолдирди.

Таниқли хонанда билан клуб ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишиб олинди. Муниса Ризаевага ишончли ҳамкор ёрлиғи ва эсдалик совғалари  топширилди.

Қуйида ташрифга оид суратларни томоша қилинг.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!