Фойдали маслаҳатлар. Футбол олами коронавирусга қарши

Малакали шифокорлар ва коронавирусдан тузалган футболчиларнинг маслаҳатлари.

Maldini

Футболчиларнинг шахсий тажрибаси

Коронавирусдан тузалган футболчи Паоло Мальдинининг сўзлари:

Менда биринчи симптомлар 5 мартда кўрина бошлади. Бўғин ва мушакларим қаттиқ оғрий бошлади. Ҳароратим 38,5 га чиқиб кетди. Фақатгина иссиқликни туширувчи қабул қилдим. Нафас олишда муаммо бўлмагани сабабли вирусга қарши ҳеч қанақа дори ичмадим.

Лекин бу грипп эмаслигини сезгандим. Ахир мен гриппга қарши эмланган эдим. Кейин эса бир муддат таъм ва ҳид сезиш қобилиятим йўқолди. Ҳозир эса ҳаммаси яхши. Лекин йўтал ҳали ҳам кетмади.

“Падеборн” жамоаси футболчиси Лука Килиан ҳам коронавирусдан тузалди:

Ҳаммаси жуда енгил томоқ оғриғидан бошланди. Ҳаттоки, йўтал ҳам йўқ эди. 11 мартда эса бошим оғрий бошлади. Шунда ҳам машғулотни давом эттирдим. 12 мартда эса тана ҳароратим кўтарилди ва мен шифокорга мурожаат қилдим.

Кейинги кун эса аҳволим жудаям оғирлашди. Менда иситма ва титроқ бор эди. 4 кундан сўнг эса ҳароратим туша бошлади. Мен ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Ҳаммага бир нарсани маслаҳат бераман, шифокорларнинг айтганларига амал қилинг.

Дистанция сақланг, гигиена қоидаларига риоя қилинг ва базмларга боришни тўхтатиб туринг. Бир муддат уйингизда ўтиринг, шундагина вирусни тўхтата оламиз. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, мен спортчиман, доимий машғулот ўтайман, лекин вирус билан курашда жуда қийналдим. Бу вирус соғлиғи ёмон инсонларга жиддий қийинчиликлар олиб келиши мумкин.

Пауло Дибала ҳам яқиндагина коронавирусдан қутулди:

Нафас олишим қийинлашиб, ҳеч нарса қила олмай қолдим. Мушакларим жуда қаттиқ оғрирди. Аммо ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

Фойдали маслаҳатлар:

  • Шифокорлар таъм ва ҳид билиш қобилиятларини йўқолишини аниқ коронавирус симптомлари деб билмаслик кераклигини таъкидлашяпти;
  • Қуруқ йўтал, нафас олиш қийинлашиши касалликнинг асосий симптомлари
  • Собиқ футболчи Мальдини ўзида жуда қаттиқ оғриқни ҳис қилган бўлса, бошқаларда бу касаллик ундан-да оғирроқ ўтиши мумкин.
  • Ҳеч қачон ўзингизни даволашга уринманг. Симптомларни сезишингиз билан шифокорга хабар қилинг.

 

Фойдасиз ва зарарли маслаҳатлар

Пандемия борасида фойдасиз маслаҳатлар ҳам бор. Ҳозирги кунда кўпчилик  қайсидир маънода вирусолог. Шунинг учун ишончли хабарни ишончсиз хабардан фарқлай олиш керак. Масалан, уйингизга яқинроқ дўконда занжабил борми? Шундан сўнг кўпчилик занжабил излашга тушди. Коронавирусга қарши ҳеч қандай дори топилмаганидан хабарлари йўқ.

Россия терма жамоаси футболчиси Глушаковдан фойдасиз маслаҳат:

Denis

Мен қишда жуда ҳам кўп саримсоқ едим ва коронавирус менга яқин ҳам келмайди. Сиз ҳам уйингизда ўтиринг ва тозаликка риоя қилинг. Мен ҳеч қанақа касалликдан қўрқмайман. Нега қўрқмайман? Чунки мен саримсоқ ейман.

Бу аҳмоқона маслаҳат. Шифокорлар коронавирус ва саримсоқда ҳеч қанақа боғлиқлик кўрмаяпти. Агар сизга саримсоқ ёқса, ўз соғлигингиз учун еяверинг, аммо бошқаларни алдашни бас қилинг.

Россиянинг “Локомотив” жамоаси собиқ футболчиси Александр Алиев:

Ниқоб тақмаяпман. Тўғрисини айтсам, мен бу коронавирусга ишонмайман. Ҳамма жойда ваҳима кўтарилган. Қўлни дизинфекциялаш ва совун билан ювиш бундан аввал ҳам бор эди. Мен доимий бу ишни қиламан.

Фойдали маслаҳатлар:

  • Занжабил, саримсоқ ва пиёзлар коронавирусга қарши даво бўла олмайди. Айни дамда коронавирусга қарши ҳеч қандай вакцина топилгани йўқ. АҚШ, Германия ва Хитойда тестлар мавжуд ва улар ҳали ҳам текширувдан ўтмоқда;
  • Ниқобни ҳам ташлашга шошилманг. Коронавирусга қарши курашда ниқоб ҳам самарали восита ҳисобланади. Чунки кўпчилик ташувчиларда симптомлар яширин бўлади. Ёки сизни ўзингиз ҳам бошқаларни зарарлашингиз мумкин. Мана шундай вазиятларда ниқобдан фойдаланиш самарали усул ҳисобланади;
  • Молекуляр биологларнинг таъкидлашича, ниқоб ўзида 70% қолдиқларни олиб қолар экан. Демак, ниқобни 2-3 соатдан сўнг ташлаб юбориш мақсадга мувофиқ;
  • Алиев айтиб ўтганидек, қўлларни доимо совунлаб ювиш керак. Ундан ташқари ноутбук, планшет ва мобил телефонларни ҳам дизинфекциялаб туриш ёддан чиқмасин.

 

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)