Фозил Мусаев: Футболчиларнинг иштиёқи баланд

"Биринчи кун ажойиб тарзда ўтди. Парвоз бироз толиқтирганига қарамай, ҳамма яхши кайфиятда. Бизга яратлиган барча шароитлар аъло даражада деб айтиш мумкин. Айниқса, бундай об-ҳавода футбол ўйнаш жуда қулай. Ҳаддан зиёд иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмас.

Машғулотларда мазза қилиб ҳаракат қилдик. Биринчи кун машғулотлари одатда енгил тарзда ўтади. Терма жамоада ажойиб муҳит ҳукмрон. Барча бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Футболчиларнинг иштиёқи ниҳоятда баланд, барча курашга тайёр.Майдонга фақат ғалаба учун тушишамиз", - дея айтиб ўтди Фозил Мусаев.

Манба: ЎФА

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!