Фозил Мусаев: Япония чемпионати Осиёдаги энг савияли чемпионатдир
Ads

Бир неча кун аввал Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ аъзоси Фозил Мусаев Япониянинг “Жубило Ивата” клуби билан шартнома имзолаган эди.

РАСМАН! ФОЗИЛ МУСАЕВ ЯПОНИЯ КЛУБИ БИЛАН ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ

Фозил Мусаев терма жамоамизнинг собиқ аъзоси Олег Пашининдан сўнг Япония чемпионатида иштирок этадиган иккинчи ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади.

ФОЗИЛ МУСАЕВ ЯПОНИЯ ЧЕМПИОНАТИДА ТЎП ТЕПАДИГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИК ИККИНЧИ ФУТБОЛЧИ

Фозил Мусаев ўз фаолиятини Япония “Жей” лигасида давом эттираётганидан жудаям ҳурсанд эканлигини яшириб ўтирмади.

- Шубҳасиз Япония “Жей” лигаси Осиёдаги энг нуфузли ва савияли лигадир. Шунинг учун ҳам “Жей” лигада иштирок этиш имконияти бу катта ютуқ деб биламан. Бу имкониятни қўлга киритганимдан жудаям бахтиёрман. Ҳар бир футболчи ўз махоратини янада ошириш учун бу лига энг яхши махорат мактабидир. Бу лигада иштирок этиш нафақат мен учун, балки Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам фойдали бўлади деб ҳисоблайман, дейди – 27 ёшли футболчи ярим ҳимоячи Фозил Мусаев.
 

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!

Минбар

Барча блоглар