Фозил Мусаевнинг янги жамоаси маълум!
“Металлург” ҳам селекция борасида бошқа клублардан қолишмаётганини амалда кўрсатмоқда.
“Навбаҳор” ва “Нефтчи” сингари бекободликлар ҳам кетма-кет янги ўйинчилар билан шартномалар имзолаганини эълон қиляпти.
Навбатдаги янгилик сифатида Фозил Мусаевнинг “Металлург” аъзосига айланганини айтиш мумкин. Ўтган мавсумни “Турон”да ўтказган ярим ҳимоячи Бекобод клуби билан шартнома тузди. Бу хабарни клуб матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.
Мусаевнинг хизматига бир қанча клублар кўз тикишганди. Аммо уларнинг орасида "Металлург" бошқаларга қараганда анча илдамроқ ҳаракат қилди ва тажрибали ўйинчини "илиб" кетди.
Фикрлар