ФР: Фозилов нега "Бухоро" дарвозасига урилган голни нишонламади?
Суперлиганинг 5-тур баҳслари давом этади. Кеча "Бунёдкор" сафарда "Бухоро" устидан зафар қучди. 2:0 ҳисобида якунланган учрашувга оид сиз эътибор қилмаган фактларни келтирамиз.
1) "Бухоро" қаторасига 10-ўйинда ҳам "Бунёдкор"ни таслим қила олмади. Умуман олганда, "чўл жангчилари"нинг пойтахт клуби устидан қўлга киритилган ягона ғалабаси 2017 йилга тўғри келади. Ўшанда Иван Нагаев, Санъат Шихов ҳамда Нозим Умуровнинг голлари "Бухоро"га ғалаба келтирган эди.
2) Ушбу мағлубитдан кейин "Бухоро"нинг Суперлига уй ўйинларидаги ғалабасиз серияси 11тага етди. Мазкур жамоа жорий мавсум қаторасига 4-баҳсни ютқазди.
3) "Бунёдкор" қаторасига 10-сафар ўйинини ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. "Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги охирги мағлубияти ўтган йилнинг августида Бақоев бошчилигидаги "Сўғдиёна"дан қабул қилиб олинган эди.
4) Бақоев 12 ўйиндан бери ҳеч қайси жамоани юта олмаяпти. Бу 45 ёшли мутахассис фаолиятидаги энг омадсиз серия ҳисобланади.
5) Усмонали Исмоналиев "Бунёдкор" либосидаги 10-голини урди. Андижонлик ҳужумчи "Бухоро" дарвозасига ўтган йили ўтказилган кубок учрашувида ҳам йўл топган эди.
6) Стошич дарвозасига пойтахт клубининг 2-тўпини киритган Муҳаммадсафо Фозилов Бухорода туғилган. 20 ёшли ярим ҳимоячи шунинг учун голни нишонламади.
7) "Бухоро"нинг ҳар ўйинига 8 мингдан ошиқ томошабин келяпти. Бу мухлислар ташрифи бўйича "Навбаҳор" ва "Нефтчи"дан кейин Суперлиганинг энг яхши натижаси ҳисобланади.
Фахриддин Рўзиев
Фикрлар