ФР: Нархи энг баланд футболчини биласизми? (Про лига)
Про лиганинг ортда қолган 4 туридан кейин "Локомотив" ва "Динамо" пешқадам бўлиб турибди. Мазкур мусобақа ҳақида сиз билмаган баъзи қизиқарли маълумотларни келтирамиз...
Энг ёш футболчи
Лигадаги энг ёш жамоа "Андижон-СГС" бўлса-да, майдонга тушган энг навқирон ўйинчи "Локомотив" шарафини ҳимоя қилмоқда. Гап 2006 йилда туғилган Лазизбек Мирзаев ҳақида кетмоқда. У Ўзбекитон U-17 терма жамоаси сардори ҳисобланади.
Ёши энг катта футболчи
Майдонга тушганлар орасида энг тажрибалиси эса "Динамо" етакчиси Эркин Бойдуллаев ҳисобланади (1984). Кейинги ўринларга "Шўртан" ҳужумчиси Зафар Полвонов (1985) билан "Локомотив" афсонаси Марат Бикмаев жойлашган (1986).
Легионерлар
Хорижлик футболчилар орасида Грузия вакиллари кўпроқ. 2018 йилдан бери Суперлигада ўйнаб келган Элгужа Григалашвили бу йил ўзини қуйи лигада синаб кўряпти ("Динамо"). "Машъал" ҳам йил аввалида Гужанинг 3 нафар ватандоши билан шартнома имзолаган эди.
Шунингдек, Про лигада Гана, Тожикистон, Россия, Хорватия, Украина, Нигерия, Камерун, Япония ва Шимолий Македониядан келган футболчилар бор.
Энг қиммат...
Мусобақада тўп тепаётганлар орасида трансфер қиймати энг юқори ўйинчи "Динамо" вакили Францис Нарх бўлиб турибди. Унинг трансфер ҳуқуқи 500 минг еврога баҳоланяпти.
Энг қимматбаҳо таркиб эса "Локомотив"га тегишли (3,6 млн евро).
Фикрлар