ФР: "Пахтакор" чемпионликни бой бериши мумкин...

Суперлиганинг 7-тури старт олди. Марказий ўйин бугун ўтказилади. Олдинги ҳафта дербини ютқазган ОКМК "Жар" стадионида амалдаги чемпионни қабул қилиши керак.

photo_2023-04-21_20-38-50

Ўйинга қадар "Пахтакор", баҳс якунига етганидан кейин Олмалиқ клуби ҳақида фикр юритишга қарор қилдик. Дастлаб, "шерлар" ҳақида:

"Пахтакор" ўйинни ютқазиши мумкин...

Мавсум стартини жуда ёмон бошлаган пойтахт клуби бир қарашда "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "очилиб кетгандек" кўринмоқда. Лекин ўша ўйин 2 карра иштиёқ эвазига ютилгани, кейинги турларда мағлуб қилинган рақиблар "Пахтакор"дан 2 ҳисса кучсиз бўлганини унутмаслик керак:

IMG_3985

1) Ўзаро тўқнашувларда охирги 14 ўйиннинг барчасини ютқазган "Металлург" яна бир бор таслим қилинди.
2) Сўнгги 4 тўқнашувда "Пахтакор"дан 21та гол қабул қилиб олган "Қизилқум"га енгилди.
3) Бир киши кўп бўлса-да 8 ой (16 тур)дан бери ғалаба нималигини билмай келаётган "Сўғдиёна" мағлуб қилинди.

Айтмоқчиманки, "шерлар" хотиржамликка берилиши учун ҳали анча эрта. Шацкихнинг таъбири билан айтганда, "Пахтакор" футболчилари кетма-кет ғалабалардан кейин яна профессорлардек майдонга чиқишса, ОКМК бугун 11 ўйинлик танаффусдан кейин амалдаги чемпионни мағлуб қилади.

IMG_4579_1

"Пахтакор" чемпионликни бой бериши мумкин...

Агар ҳимоядаги ишлар тартибга солинмаса. Тепада айтилганидек, "шерлар" қаторасига 4 ўйинда 3 очко олишди. Лекин уланинг барчасида жамоа у ёки бу шаклда гол ўтказиб юборяпти. Мавсум бошидан бери "Пахтакор" дарвозасига кирган тўпларнинг умумий сони эса 9тага тенг.

IMG_4418

Мудофаа чизиғидаги вазият қанчалик ёмонлигини англашингиз учун баъзи фактларни келтирамиз. "Пахтакор" 2022 йилда 9-голини биринчи давранинг сўнгги турида ўтказиб юборган. 2021 йилда эса жамоа посбонлари шунча гол "қабул қилиши"ни нақ 21 тур кутган эдик!

IMG_4422

Статистиканинг бу қадар ёмонлашишига пенальтиларнинг ҳиссаси ҳам катта. "Пахтакор" дарвозаси томон 6та турда 5 бор 11 метрли жарима белгиланди. Маълумот учун, 2021 йил бутун мавсум давомида фақат 1 марта шундай воқеа содир бўлган.

IMG_4393

Тошкент клуби мухлисларига ёқмайдиган яна бир факт келтирамиз. "Пахтакор" мавсум стартидаги 6 турнинг ҳеч бирини "қуруқ" тугата олмади. Бунақаси клуб тарихида фақат бир гал рўй берган (1999), ўша мавсумни "шерлар" 4-ўринда якунлашган эди.

IMG_4423

Орқа чизиқда тартиб ўрнатмай туриб, муваффақиятга эришиб бўлмаслигини "Пахтакор" раҳбарияти, мураббийлар штаби яхши тушуниб турибди. Шунинг учун ҳам улар Шерзод Аъзамов тезроқ сафга қайтишини хоҳлашмоқда.

IMG_3682

Бунга бироз вақт керак. Куннинг асосий муаммоси эса ОКМКнинг тезкор қанотлари (Гадоев ва Ғиёсов) ҳамда бақувват ҳужумчиси (Мартин Боаке)ни тўхтатиб қолишдир. Бу ҳақда ўйиндан кейин гаплашамиз...

Фахриддин Рўзиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dolche& Gabana
22/04/2023 08:00
Клавиатурани оркасидаги чала герой пахтаойни фанатларига!!!!! Шу карриллашларингни стадионга кириб трибунани тулдириб килила интернетда детдомни боласига ухшаб тулиб кеткансила стадионда ментла билан кушиб хисобласа 136таям чикмесила! Так что фанат дегани виртуал телефонни оркасидамас реальный стадионда утириши кере
ЖУРАЕВ ХАЙРУЛЛО
22/04/2023 06:50
Пахтакор бугун албатта галаба козонади,Пахтакор Агмк билан кандай уйнаш кераклигини билади,химоя марказида бугун Достон Турсунов урнига Одил Хамрабеков уйнаса керак.
Raxmanov Alisher
22/04/2023 09:33
Кутини узинг кисувиргин санлага ярашади пахтаой мухлислари судяларни ёрдами билан булган чемпионлик сохтакорликдир
Ulugbek Nizomov
22/04/2023 08:07
Фахриддин - номер 1 провокатор. Хаммани бир бирига уруштириб маза қилади. Сан ёзма ака, ёзсанг нейтрал ёз. Ҳамма ўқиб маза қилсин. Championat.asia ни "иритиб" энди sports.uzга ўтдингми .... . Нуқталар ўрнига ўзинг ҳохлаган сўзингни қўйволасан.