France Football "Олтин тўп" учун курашда Мессига кимлар рақобат қилиши мумкинлигини эълон қилди

Франциянинг дунёга машҳур France Football нашри ўзи таъссис этган “Олтин тўп” мукофотига бу сафар қайси футболчилар даъвогарлик қилиши мумкинлигини эълон қилди.

“Барселона” Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учрагач футбол оммаси ушбу мукофотга асосий номзод сифатида эътироф этилаётган Лионель Мессини фаворит дея ҳисобламаслиги мумкин. Бироқ, France Football нашри ҳали ҳам 31 ёшли аргентиналик футболчини ғолибликка асосий даъвогар деб ҳисобламоқда. Боиси, Месси ҳозирча Ла Лигада чемпионликни қўлга киритди ва унда яна Испания кубогида ғолиб чиқиш имкони ҳам мавжуд.

“Олтин тўп”га Месси ва Криштиану Роналду ташқари шунингдек Муҳаммад Салоҳ, Виргил ван Дейк (иккаласи - "Ливерпуль"), Харри Кейн ("Тоттенхэм") ва Фрэнки де Йонглар ("Аякс") ҳам даъвогарлик қилиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
09/05/2019 00:01
Олтин тупни Клоппга берсин.