Франция чемпионати. Марказий учрашувда ПСЖ 2 та тўп фарқи билан мағлуб бўлди

Франция 1-дивизиони 26-туридан ўрин олган ПСЖ - "Монако" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:2 ҳисоби қайд этилди.

Ҳисоб 6-дақиқада меҳмонлар футболчиси Софиан Диоп томонидан очилди. Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни 20 ёшли ярим ҳимоячи Навас қўриқлаётган дарвозага тўғирлаб юборди. Шунингдек, иккинчи бўлимда парижликлар жарима майдони ичида юзага келган палапартишликлар унумли фойдаланган Марипан ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди.

Шу тариқа, "Парк де Пренс"да ғалаба қозонган "Монако" турнир жадвалида 4-поғонани, мағлуб бўлган ПСЖ 3-ўринни эгаллаб турибди.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    Ҳужумда қоида булган Мбеппе огоғлантирилди.

  • 90+1'

    Балло Туре Кевин Фолланд ўрнига майдонга тушди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Головиннинг уриниши ҳимоячилардан қайтди.

  • 84'

    Данилунинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 81'

    Сидибе ҳамда Головин майдонга тушди. Улар ўрнига Агилар ва Диоп ўйинни тарк этди.

  • 79'

    Мбаппенинг зарбасидан кейин дарвозабон осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

  • 77'

    Киннинг зарбасидан кейин ҳимоячига теккан тўп ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 75'

    Почеттино шогирдларининг кетма-кет ҳужумлари бартараф этилмоқда.

  • 73'

    Мойзе Кинь ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 70'

    Йиссам бен Йеддер ўз ўрнини Стефан Йоветичга бўшатиб берди.

  • 67'

    Деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Мбаппе зарба беришга кечикди. Ортдан етиб келган ҳимоячи уни зарарсизлантирди.

  • 65'

    Ҳакам бироз тушунарсиз қарорлари билан эътирозларга сабаб бўлмоқда. Бу сафар у Рафиньяга нисбатан ишлатилган қўполликни инобатга олмади.

  • 62'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Фолланд бироз ета олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 60'

    Ўйин қизғин курашлар остида давом этмоқда. Бу кетишда яна гол кўришимиз мумкин.

  • 57'

    Леандро Паредесга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 55'

    Верратти ва Рафинья майдонга тушди. Улар ўрнига Гуйе ҳамда Эррера захирага олинди.

  • 53'

    Ҳисобда ортда қолаётган парижликлар олдинга ўтишда давом этмоқда. Бироқ кетма-кет уринишлар рақиб томонидан бартараф этиляпти.

  • 51'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Меҳмонлар ҳисобдаги фарқни оширди!

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Марипан дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 50'

    Ўз жарима майдони яқинида қоида бузган Кимпембе огоҳлантирилди.

  • 48'

    Тчуаменига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 45'

    Бен-Йеддерга нисбатан қоида бузган Гуйе огоҳлантирилди.

  • 42'

    Тайм сўнгини ҳар икки томон фаол ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

  • 39'

    Мойзе Кинь офсайдда тургани учун тўпга курашмади.

  • 38'

    Ҳакам қаёққа қараяпти?! Идрисса Гуйе рақибига нисбатан анча жиддий қоидабузарлик ишлатди. Аммо...

  • 35'

    Жарима майдони ичида Икарди тўпни тўхтата олмади. У рақибидан тўп ўтишини кутмаганди.

  • 32'

    Бу сафар Андер Эррера огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам яна жим.

  • 29'

    Аксель Дисаси рақибига нисбатан бироз жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам уни огоҳлантириши мумкин эди.

  • 27'

    Почеттино шогирдлари қисқа узатмалар билан рақибнинг ожиз нуқтасини топишга уринмоқда.

  • 25'

    ПСЖ олдинга ўтишда давом этмоқда. Аммо ҳужумлардан айтарли хавф чиқмаяпти.

  • 23'

    Флоренци тўпни ўзига бўйсундира олмади. Алессандро жамоасининг ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 20'

    Кимпембе ҳимояда анча ишончли ҳаракат қилиб, рақибини олдинга ўтказмади.

  • 19'

    Яқин масофадан йўлланган зарбасини Маркиньо дарвозага қадар ўтказмади.

  • 16'

    Стандартдан Курзава ноаниқ зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 15'

    Мойзе Кинга нисбатан қоида бузган Тчуамени огоҳлантирилди.

  • 13'

    Мбаппе томонидан жарима майдони ичида оширилган тўпга ҳеч ким ета олмади.

  • 11'

    Парижликлар ўйиннинг боришини назорат қилмоқда.

  • 9'

    Курзаванинг уринишидан кейин дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 7'

    Икардининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 6'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди!

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Диоп боши билан дарвозага киритди.

  • 3'

    Икарди жамоадоши узатган тўпга ета олмади. Пас бироз кучли чиққанди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси шай!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!