Франция ФФ президенти маҳкамаси бошлиғи “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва
Ads

 

14 март куни Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари ва Техник директор ўринбосари Людовик Дебрю юртимизга ташриф буюришди.

Миллий олимпия қўмитасида франциялик юқори мартабали меҳмонларни Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов қабул қилишди ва фикр алмашишди.

Бугун Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю пойтахт клублари билан яқиндан танишишди. Уларга ФИФАнинг Минтақавий футболни ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳиббаний ҳамроҳлик қилди.

 Аввал, “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Меҳмонлар стадион юқори савияда ва жуда чиройли барпо этилганига алоҳида урғу беришди. Шундан сўнг Жан Мари ва Людовик Дебрю “Бунёдкор” клуби академиясида бўлишди. Академия тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, ётоқхона, овқатланиш хонаси, бассейн, дам олиш хонаси, машғулотлар майдончаларини кўздан кечиришди. Улар бу ердаги шарт-шароитларни юқори баҳолашди.

Шундан сўнг Франция футбол федерацияси мутассаддилари “Пахтакор” клубига ташриф буюришди. “Пахтакор” клуби стадионини кўздан кечириш чоғида меҳмонларга клубнинг бой тарихи ҳақида маълумот берилди. Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю “Пахтакор” стадионига ҳам юқори баҳо беришди. 

Кейин эса француз мутассаддилари “Локомотив” клубига ташриф буюриб, бу клуб стадионини кўздан кечиришди. Клубда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.