Франция Жаҳон чемпионатлари тарихида ноёб рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" 1/16 финалида Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, нафақат кейинги босқичга йўл олди, балки Жаҳон чемпионатлари тарихида ноёб рекорд ўрнатди.

Squawka маълумотига кўра, "учранглилар" мундиалларда кетма-кет бешта ўйинда камида учтадан гол урган тарихдаги илк терма жамоага айланди.

Ушбу серияга Норвегия (4:1), Ироқ (3:0), Сенегал (3:1) ва Швеция (3:0) устидан қозонилган ғалабалар, шунингдек, "ЖЧ-2022" финалида Аргентина дарвозасига урилган учта гол ҳам киради.

Маълумот учун, Дидье Дешам шогирдлари нимчорак финалда Парагвайга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!