Франция кубоги. Мбаппенинг "бенефиси"га айланган ўйинда ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди
ПСЖ Франция кубоги доирасида "Пеи де Кассель" меҳмони бўлди. Ўйин Парижликларнинг йирик 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Учрашувда Мбаппе пента-трик амалга оширди. Неймар ва Солер ҳам ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди. Килиан клуб тарихида битта ўйинда 5 та гол урган биринчи футболчига айланди.
Шу тариқа, ПСЖ Франция кубогининг кейинги босқичига йўл олди.
Фикрлар