Франция лига кубоги титул ҳомийсига эга бўлди
Ads

Кеча 7 январь куни Франция футбол федерацияси Pro Evolution Soccer футбол симульятори ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Konami компаниясининг Франция лига кубоги титул ҳомийсига айланганини эълон қилди.

Энди Konami логотипи мусобақада иштирок этувчи барча жамоа либосида пайдо бўлади.

Хабарда айтилишича томонлар ўртасидаги ҳамкорлик узоқ муддатга мўлжалланган. Бироқ, футбол федерацияси ушбу ҳамкорлик шартномаси қанча муддатга имзолангани ва қанча маблағ берилиши борасида маълум қилмаган.