Франция президенти Бельгияга қарши учрашувга ташриф буюради

Франция президенти Эммануэль Макрон 10 июль куни “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтадиган Франция ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018нинг ярим финал баҳсига ташриф буюради.

Берилган маълумотларга қараганда Макрон Россияда фақат бир кун бўлади ва унинг режасида Франция – Бельгия учрашувини томоша қилишдан бошқа нарсалар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Франция кеча чорак финалда Уругвай устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар