Франция президенти финалда қанча гол киритилишини тахмин қилди
Франция президенти Эмманюэль Макрон Жаҳон чемпионати финал ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйлашимча, биз фаворитмиз. Лекин Аргентина ҳар ўйинида яхшироқ ҳаракат қилиб бормоқда. Шунинг учун бу жамоа шу босқичга қадар етиб келди.
Мен Рабьонинг формага қайтишини кутяпман. Сабаби, Марокашга қарши ижобий ўйин намойиш этган бўлсак ҳам кўп нарса таркибга боғлиқ.
Менимча, биз ғалаба қозонамиз. Қолаверса, финалда кўп голлар бўлишини кутмоқдаман. 3 тадан кўп гол урилса, ҳайрон қолмайман", - деди Франция мамлакати президенти.
Фикрлар