Франция президенти: Германия ва Франция футболда ҳам Европанинг двигателларидир

Франция президенти Эммануэль Макрон УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалига икки француз клубининг чиққани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Лион" чорак финалда "Манчестер Сити"ни (3:1), ПСЖ эса “Аталанта”ни (2:1) турнирдан чиқариб юборди. 1/2 финалга Германиядан ҳам 2 та клуб (“РБ Лейпциг” ва “Бавария”) чиқди.

“Германия ва Франция худди Брюсселда бўлгани каби, майдонда ҳам Европанинг двигателларидир. Сешанба ва чоршанба кунлари бўладиган ўйинларда Ангела Меркел мени франтсуз клубларини қўллаб-қувватлашда айбламайди деб умид қиламан”, - дейди Макрон.

“РБ Лейпциг” – ПСЖ учрашуви 18 август куни, “Бавария” – “Лион” баҳси эса 19 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!