Франция президенти: Мен унинг бўлажак клубига босим ўтказдим
Франция президенти Килиан Мбаппенинг Олимпиадага боришини истамоқда.
Эммануэль Макрон олимпия оловининг Францияга топширилиги муносабати билан ўтказилган маросимда иштирок этди ва Мбаппенинг Париж Олимпиадасида иштирок этиши мумкинлигини таъкидали.
"Умид қиламанки, У Франция билан бўлади. Нима бўлганда ҳам мен унинг бўлажак клубига максимал босим ўтказдим", - дея жавоб қайтарди Макрон.
Мбаппенинг Париж клуби билан шартномаси жорий мавсум якунига етади. У "Реал"га ўтишга яқин.
Фикрлар