Франция терма жамоаси финал олдидан жароҳатлар гирдобида

Франция терма жамоасининг  беш  футбочиси бугунги машғулотларни ўтқазиб юборди.

Ибраима Конате ва Рафаэль Варан грипп билан оғримоқда. Ярим финал қаҳрамонларидан бири Тео Эрнандес тиззасидан олган жароҳати туфайли машғулотларни ўтказиб юборган бўлса, Англияга қарши ҳисобни очган Орельен Тчуамени сонидан олган жароҳати боис машғулотларда қатнашмади. Кингсли Команнинг нега машғулотларга келмагани номаълум.

Бу футболчилар деярли ҳар бир учрашувда "уч ранглилар"нинг муҳим "фишка"ларига айланган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Жаҳон чемпионлари - Франция мундиал кубогини қайта кўтариш учун 18 декабрь куни Аргентинага қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!