Франция терма жамоаси ҳужумчиси учун нақд тўртта клуб курашади
Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Рандал Коло-Муанига Европанинг топ-клублари диққат марказида.
24 ёшли футболчига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқмоқда, "Манчестер Юнайтед" ҳам уни кузатиб бормоқда.
Қолаверса, Коло-Муани "Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг трансфери бузилиб қолса, "Бавария"нинг асосий трансфер мақсадига айланиши мумкин.
"Шпорлар" ўз навбатида Кейнни сотса, Коло-Муанини сотиб олишга ҳаракат қилади.
Коло-Муанининг "Айнтрахт" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Франциялик форвард ўтган мавсумда барча турнирлар доирасидаги 46 ўйинда 23 гол ва 14 голга ассистентлик қилган.
Фикрлар