Франция терма жамоасининг янги сардори маълум бўлди

Франция терма терма жамоасининг янги сардори аниқ бўлди.

"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис терма жамоадаги фаолиятини якунлагандан сўнг Франция терма жамоаси сардори лавозими бўш эди. Льорисдан кейин Карим Бензема асосий нолмзод эди, бироқ у жаҳон чемпионати вақтида Дидье Дешам билан жанжаллашиб қолганди.

Франция футбол федерацияси ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени терма жамоанинг янги сардори этиб тайинлашга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе Россиядаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган, Қатардаги турнирда эса энг яхши тўпурарга айланганди - 7 учрашувда 8 та гол.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!