Франция ва Норвегия 1/8 финалга йўлланмани олдиндан таъминлади
Франция терма жамоаси ва Норвегия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати "I" гуруҳида икки турдан сўнг 6 тадан очко тўплаб, плей-офф босқичига чиқишни муддатидан олдин кафолатлади.
Икки жамоа ҳам дастлабки икки учрашувда ғалаба қозониб, гуруҳ жадвалида пешқадамликни бўлишиб турибди. Учинчи турда улар ўзаро майдонга тушади.
Сенегал терма жамоаси ва Ироқ терма жамоаси эса икки ўйиндан кейин ҳам очко қўлга кирита олмади ва гуруҳда сўнгги ўринларда қолмоқда.

Фикрлар