Францияда янги чемпион пайдо бўлиши мумкин(ми?)

Япония миллий терма жамоаси ва Франциянинг "Монако" клуби футболчиси Такуми Минамино ўз жамоасининг чемпионлик имкониятларини баҳолади.

"Мен "Монако"ни чемпион сифатида кўраман. Биз барча қийин йўлни босиб ўтишга интилишимиз керак. Бу борада жамоамга ишонаман", - деди ярим ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, монегаскликлар Лига 1нинг ​7-туридан сўнг турнир жадвалида етакчи бўлиб турибди. Улар 19 очко жамғаришга улгурган. Иккинчи ўриндаги ПСЖ ҳисобида эса, 17 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!