Францияга қарши баҳсда Доннарумма нега майдонга тушмади?
Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти Миллатлар лигасининг 6-тур ўйинида Франция терма жамоасига қарши ўйинда (1:3) дарвозабон Жанлуижи Доннарумманинг асосий таркибда йўқлигини тушунтирди. Бу ҳақда "Football Italia" нашри хабар берди.
Италияликлар дарвозасини бутун ўйин давомида Гульельмо Викарио қўриқлади.
- У ўзини яхши ҳис қилмаётганди. Қорин қисмида оғриқ бор эди. Биз уни ўзига келтиришга ҳаракат қилдик. Бироқ, у ҳолсизликни ҳис қилди, - деди Спаллетти.
Маълумот учун, гуруҳ босқичининг олти туридан сўнг Италия терма жамоаси 13 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Франция ҳам 13 очко тўплаган ва биринчи ўринда бормоқда. Шунингдек, ушбу тўртликда Исроил (4) ва Белгия (4) терма жамоалари ҳам бор.
Фикрлар