Франциялик блогер Ислом Махачевнинг машҳур сўзи сабаб Доғистонга ва...

  • 14.05.2026 00:12
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциялик блогер ва модел Маттео Синет ижтимоий тармоқлардаги машҳур мем сабаб Доғистонга йўл олди.

Гап шундаки, у косметик воситалар ҳамда ташқи кўринишдаги ўзгаришлар акс этган видеоларни жойлаганидан сўнг, фойдаланувчилар изоҳларда UFC чемпиони Ислам Махачевнинг машҳур иборасини ёзиб қолдиришди: “Уни икки-уч йилга Доғистонга юборинг ва унутинг”.

Кўплаб изоҳлардан кейин Маттео ушбу чақириқни ҳазил тариқасида қабул қилиб, Доғистонга борди. У ерга етиб боргач, блогернинг сочи калга олдирилди. Шундан сўнг у маҳаллий жангчилар билан машғулотларда қатнашиб, спарринглар ҳам ўтказа бошлаган.

Синет сафар давомида олинган видеоларни кейинроқ ўз саҳифаларида эълон қилишини маълум қилган.

Маълумот учун, Ислам Макҳачевнинг ушбу ибораси илк бор 2025 йилда Даниэль Кормье билан интервьюдан кейин интернетда вирал мемга айланганди. Кейинчалик эса бу гап эркакларнинг “ўзгариши” билан боғлиқ трендларнинг оммалашишига сабаб бўлди.

Рисолат Комилжонова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!