Франциянинг

Айни пайтда Қатарда «Қатар СК» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Сардор Рашидов билан боғлиқ ҳар қандай хабар ёки маълумотни имкон қадар ёритиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Чунки катта иқтидор эгаси ҳисобланган Рашидовнинг нималарга қодирлигини яхши биламиз ва шу сабабли унинг Қатардаги фаолиятини ҳам диққат билан кузатиб бормоқдамиз.

Сардор ҳақида гап кетганда, аввало шуни айтиш жоизки, унга ҳамма вақт таклифлар етарли даражада бўлган ва айниқса, уларнинг орасида Европанинг кучли бешлик чемпионатидаги клублар томонидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд эди. Аммо айни чоғда у ўзини Қатарда жуда яхши ҳис этмоқда.

Шунга қарамасдан, ҳамюртимизга Европа клублари томонидан бўлган қизиқишлар ҳақида бежизга айтаётганимиз йўқ. Гап шундаки, ўз вақтида Франциянинг «Нант» клуби Сардор Рашидовга кўз тикаётгани борасида хабарлар тарқалганди ва бу аслида ҳам ҳақиқат эди. Чиндан ҳам «Нант» ўзбекистонлик футболчига қаттиқ қизиқиб қолганди.

Биз буни нега эсга оляпмиз? Гап шундаки, «Нант» клуби томонидан Рашидовга тўланадиган сумманинг миқдори бўйича юборилган аниқ таклиф ҳақидаги маълумотга эга бўлдик.

Унга кўра Франция жамоаси Рашидовга расмий равишда таклиф юборган ҳолда уни қўлга киритиш учун 800.000 (саккиз юз минг) ЕВРО миқдоридаги маблағдан воз кечишга тайёр бўлган. Бу футболчимиз учун ҳар томонлама «конкрет» тўланадиган маблағ эди.

рашидов нант янгиси

Кўриб турганингиздек, Рашидов европаликларнинг хушини «ўғирлаган» ва уларнинг жиддий қизиқишларига сабаб бўла олган. Лекин юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Сардор ва оиласи учун Қатар ҳар жиҳатдан қулай бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
20/10/2019 14:46
ШОМУРОДОВНИЯМ ОСМОНГА ОПЧИКИБ КУЙИЛДИ МАНА КУРДИК КЕЧА ЕР БИЛАН БИТТА ЗЕНИТ РУС МАТБУОТИ МАГЗАВА ОГДИРЯПТИ ШОМА УСТИДАН ФУБОЛ НА КУЛИЧКАХ САЙТИ ВОППШЕЕ ИЗДИВАТЦА КИВОРИПТИИ СУКАЛЛА
Абдусамат Жураев
20/10/2019 14:43
НИМА Фойда хозир
Шу эслаб сокка килди булди курдик Португалия чемпианитага ярамадику Франция бало борми бунга кулай тариф Катар
&
Surxon turon
20/10/2019 14:25
Нанд енди саккиз еврогаям омийди буни пойиз кетти тамом юраверади енди қатарда
Dior Akhunoff
20/10/2019 12:57
Tarixni eslashdan ne foyda?
Vaqtida ,,gazini'' bosih kerak edi