Француз клуби “Реал” афсонасини ўз сафига қўшиб олишни истамади

  • 18 Jul 12:58
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" Мадриднинг собиқ футболчиси Марсело фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. “Footmercato” нашри хабарига кўра, 34 ёшли тажрибали футболчининг хизматлари "Лион"га таклиф қилинган.

Tecno

Олимпиячилар ижарадан "Челси"га қайтган Эмерсон ўрнига бошқа ҳимоячи қидирмоқда. Марсело агенти вазиятдан унумли фойдаланишга қарор қилди ва “Лион”га ўз мижозининг хизматларини таклиф қилди. Аммо бу француз клуби томонидан рад этилди. Боиси, клуб бразилиялик ҳимоячининг молиявий талаблари жуда юқори эканлигини яхши билишади.

Марсело 2007 йилдан 2022 йилгача "Реал"да шарафини ҳимоя қилган. Якунига етган мавсум охирида бразилиялик футболчининг клуб билан шартномаси якунига етди ва эркин агент сифатида “қаймоқранглилар” сафини тарк этди.

Comments

You must be logged in to commet!