Фредрик Юнгберг "Арсенал" мураббийлар штабида иш бошлади

"Арсенал" клуби афсоналаридан бири Фредрик Юнгберг “канонирлар” мураббийлар штабида иш бошлади.

BBC Sport тарқатган хабарга кўра 42 ёшли мутахассис бундан буён жамоа бош мураббийи Унаи Эмерига  ассистент сифатида фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Юнгберг ўтган мавсум “Арсенал”нинг (U23) ёшлар жамоасини бошқарди.

Маълумот учун, Юнгберг 1998-2007 йилларда “Арсенал” шарафини ҳимоя қилган ва 216та ўйинда майдонга тушиб, 46та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!