Фрэнк Лэмпард: Барча футболчига ўзини кўрсатиши учун имконият бераман
Яқиндагина "Челси" бош мураббийи лавозимига тайинланган Фрэнк Лэмпард жамоадаги барча футболчиларга имконият беришини айтиб ўтди.
“Бизнинг ўқув-йиғин машғулотларимизда иштирок этган ҳар бир футболчига ўзини кўрсатиши учун имкон берамиз. Ҳаммада имконият бор. Менда қайсидир футболчиларга нисбатан адоват йўқ. Мен бу жамоани яхши биламан, аммо уларни яқин бир ой ичида ўрганиб чиқишим керак”, - дейди 41 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард “Челси” билан 3 йиллик шартнома имзолаган эди.
Фикрлар