Фрэнк Лэмпард "Челси" раҳбариятига ўз талабини етказди
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард клуб раҳбариятига дарвозабон масаласи бўйича ўз талабини етказди.
COPE нашри хабарига кўра, "кўклар" устози жамоа асосий дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг ўйинидан норози бўлмоқда ва клубдан ёзда жамоага янги голкипер олиб келиш учун маблағ ажратилишини сўрамоқда.
Таъкидланишича, Лэмпард испаниялик дарвозабонни бошқа асосий таркибда майдонга тушуриш ниятида эмас.
Олдинроқ, "аристократлар" "Бернли"нинг англиялик дарвозабони Ник Поупга харидор булаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Фикрлар